Ўзбекистон | 11:47 / 04.05.2018
3444
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Юнусобод ва Учтепа туманларида янги оилавий поликлиникалар қурилади

Фото: KUN.UZ

Пойтахт аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликлар профилактикаси, патронаж ҳамда она ва бола саломатлигини сақлаш борасида қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ҳар бири 250 ўринли 2та ва Яшнобод ва Учтепа туманларида 1тадан 250 ўринли замонавий оилавий поликлиникалар қурилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шу мақсадда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Юнусобод ва Яшнобод туманларидан оилавий поликлиникалар қурилиши учун ер участкалари ажратиб берилган.
        
Мисол учун, Юнусобод туманида 326 600, Яшнобод туманида 227 800 аҳоли истиқомат қилади ва уларга 2та марказий кўп тармоқли ҳамда 14та оилавий поликлиника хизмат кўрсатади.

Оилавий поликлиникалар замонавий, энергиятежамкор, янги шаҳарсозлик талаблари асосида барпо этилади ва жиҳозланади.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид