Ўзбекистонда саховатли инсонлар жуда кўп экан – Хайрия акцияси
Шу йилнинг 3 февралида Тошкент шаҳар Яшнобод туманида истиқомат қилувчи Валижон Собиржонов оиласи бошига катта кулфат тушгани, унинг уйи ёниб кетгани ҳақида хабар қилинган ва KUN.UZ хайрия акцияси ўтказган эди.
Ёнғин юз берганидан сўнг, орадан роппа-роса 3 ой ўтгач, биз яна Валижон ака хонадонида бўлиб, хайрия акцияси натижаси, оиланинг ҳозирги кундаги истиқомати билан қизиқдик. Валижон ака бизни кўриши билан ташаккур айтиб, дуолар қила кетди. Биз у кишини аста-секин суҳбатга тортамиз.
“Сизлар келиб кетиб, сайтда чиқарганларингдан сўнг, жуда кўпчиликдан телефон қўнғироқлари бўлди. Ҳатто АҚШ, Швеция каби хорижий давлатлардаги ҳамюртларимиз қўнғироқ қилиб, ёрдам қилишди. Айримлари кўнгил сўрашди. Уларнинг барчаси имкониятлари даражасида ёрдам беришди. Улардан Аллоҳ рози бўлсин. Шуни ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистонда саховатли, эҳсонсевар кишилар жуда кўп экан. Уйимнинг олдидан ўтган-кетганлар ҳам жилла қурса, тўхтаб ҳол-аҳвол сўраб ўтишди. Ҳаммаларингизни эрта-ю кеч дуо қиламан”, - дейди Валижон ака.
Азизлар, бир кўнгилни шод айлаш ибодат даражасига тенглаштирилган. Шу билан бирга, бундай ишни қилиш ҳар бир инсонга насиб этавермайди. Айтмоқчи бўлганимиз шуки, Валижон ака озми-кўпми, уйини тиклаб олган, бироқ ҳовлидаги ошхонани тиклаш ва якуний ободонлаштириш ишларини бажариши учун бироз қўли калталик қилмоқда. Яхшилар, эҳсонсевар, саховатпеша юртдошлар, савоб ишни охиригача етказиб қўяйлик. Валижон акага ўт балосидан келган ташвишларидан батамом қутулишлари учун баҳоли-қудрат кўмаклашайлик.
Агробанк (PAYME, CLICK:)
8600 0417 0285 7427
Валижон Собиржонов: +998 93 376 35 16
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
09:00 / 09.09.2024
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган шахс ушланди
13:08 / 31.08.2024