Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ford ва Хитойнинг Zotye компанияси Хитойда қўшма корхона очиши маълум қилинди
Фото: AP Photo/Ng Han Guan
АҚШнинг Ford концерни ва Хитойнинг Zоtye компанияси Хитойда автомобиллар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очишга келишиб олди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
“Ford ва Zоtye компаниялари Хитой бозори учун автомобиллар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона яратади”, деб айтилган хабарда.
Бўлғуси компаниянинг устав капитали 20 млн долларни ташкил қилади. Компаниялар унинг 50 фоиздан акцияларини олишади. Автомобиллар Чжэцзян вилояти ҳудудида ишлаб чиқарилади.
2017 йил охирида Ford концерни Anhui Zotye Automobile компанияси билан қўшма корхона ташкил этишини маълум қилганди. Режага кўра, 2025 йилгача 15 та турли модел ишлаб чиқарилмоқчи.
Ford дунёдаги энг йирик автомобилсозлик компанияларидан бири ҳисобланади. Компания 2017 йилда Хитой бозорида 1,2 млнтага яқин машина сотган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026