Жаҳон | 23:16 / 05.05.2018
20418
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда 14 ёшли қизнинг фарзанд кўриши юзасидан жиноий иш қўзғатилди 

Қирғизистоннинг Талас вилояти тергов бўлими Талас шаҳрида 8-синфнинг 14 ёшли ўқувчиси фарзанд дунёга келтириши юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 132-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқага кириш ёки жинсий характердаги бошқа ҳаракатларни амалга ошириш”) бўйича жиноий иш қўзғатди. 

Маълум қилинишича, жиноятни содир этиш гумони билан 23 ёшли маҳаллий йигит ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда.

Таъкидланишича, она ва боланинг ҳолати қониқарли. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид