Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилоятида 3та кичик туризм зонаси ташкил этилмоқда
Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Сурхондарё вилоятида 3та кичик туризм зонаси ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилган.
Қарорга мувофиқ, Бойсун туманида Омонхона қишлоғи, Зовбоши тоғли ҳудуди, Дарбанд қишлоғи ҳудудларини ўз ичига олган — Бойсун кичик туризм зонаси; Сариосиё ва Узун туманларида Хонжиза тоғ тизмалари ён бағирларида ҳамда Сариосиё тумани Сангардак қишлоғи ҳудудларида — Сариосиё кичик туризм зонасини; Шеробод тумани Шалқон қишлоғи, Хўжаикон туз кони ҳудудларида ҳамда ҳудуддаги мевали боғларни ўз ичига олган — Шеробод кичик туризм зонасини ташкил этилади.
Маълум қилинишича, уларда замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектлар қурилади.
Мавзуга оид
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026