13:07 / 06.05.2018
3943

Бугун Ливанда 9 йил ичидаги илк парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Фото: The News International

Ливанда 6 майда парламент сайловлари ўтказилиши муносабати билан маҳаллий вақт билан соат 7.00дан мамлакатнинг барча ҳудудларида сайлов участкалари иш олиб боришни бошлади. Овоз бериш соат 19.00гача давом этади.

Парламентдаги 128 та ўринга 583 номзод даъвогарлик қилмоқда. Ўринлар миллий-диний аломат бўйича 11 гуруҳга тақсимланган. Мисол учун, сунний мусулмонлар ва шиа мусулмонларига 27 тадан ўрин, маронит насронийларга эса 37 та ўрин ажратилган. 

Ливан фуқаролари 2009 йилдан бери илк бор парламент сайловларида иштирок этмоқдалар, чунки амалдаги парламент мамлакатдаги сиёсий беқарорлик важи остида ўз муддатини уч марта узайтирган. 

Сайловлар ўтадиган кун давомида бутун мамлакат бўйлаб кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилади. Тартибни таъминлашга ички ишлар кучлари билан биргаликда армия бўлинмалари ҳам жалб қилинган. 

Top