Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда жанговар парад – 2018: нималар юз берди
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги “Отар” 40-ҳарбий база полигонида 7 май куни Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган жанговар парад якунланди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.
Парадга уч мингга яқин ҳарбий хизматчи, 300та қурол-яроғ ва ҳарбий техника ҳамда 40га яқин учар қурилма жалб этилди. Кўрикни Қозоғистон президенти, Олий бош қўмондон Нурсултон Назарбоев кузатиб борди.
Парад икки қисмдан иборат бўлди. Биринчисида ҳокимларга ҳудудий мудофаа бригадалари байроқлари топширилди. Шундан сўнг Нурсултон Назарбоев нутқ сўзлади. Унинг таъкидлашича, замонавий сиёсий воқелик ҳар доим ҳар қандай нарсага тайёр бўлишни талаб қилмоқда.
Президентнинг нутқидан сўнг 19та пиёда бўлинмаси марш билан ўтди, сўнг ҳарбий машқлар ўтказилди. Жангарилар, ноқонуний тўдаларни йўқ қилиш, турли қуроллардан аниқ нишонга олиш бўйича кўникмалар кўрсатилди. Парадни трибуналардан ўн мингдан ортиқ томошабин кузатган.
Ноқонуний қуролланган тузилмалар шартли базасини йўқ қилиш бўйича тактик эпизодларни бажариш давомида Ракета қўшинлари ва артиллерия имкониятлари кўрсатилди: "Точка-У" тактик ракета комплекслари, "Град" ва "Прима" бирданига ўт очиш ракета тизимлари, МСТА-Б ҳамда Д-30 гаубицлари, "Солнцепек" оғир ўтсочар тизимлари, "Штурм-С" танкларга қарши ракета комплекси ва бошқалар.
Қуруқликдаги қўшинлар ва Ҳаво мудофаа кучлари қўшинлари ракеталар учирди, бомбалар ташлади, қуролнинг барча туридан ўт очди. Ҳарбий-ҳаво кучларининг армия авиацияси ва фронт самолётлари ҳамда вертолётлари ҳавода жанг ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Жамбил вилояти Кордай туманидаги жанговар парадда иштирок этгани хабар қилинганди.