01:06 / 08.05.2018
9189

Яна бир давлат ўз элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилди 

Фото: Ariel Schalit/AP

Исроил ташқи ишлар вазирлиги вакили Парагвай Исроилдаги элчихонасини Герцлия шаҳридан Ал-Қудсга кўчиришини айтди.

“Парагвай президенти Орасио Картес май ойи охирида Ал-Қудсдаги элчихонани очиш учун Исроилга келишни режалаштирмоқда”, деб айтилган вазирлик хабарида.   

Парагвай ҳукумати вакили Картес Исроилга 21 ёки 22 май куни ташриф буюрмоқчилигини маълум қилган.

Фаластин Парагвайнинг бу режасини кескин қоралаган. “Бу қарор халқаро ҳуқуққа зид ва Исроилнинг оккупациясини қўллаб-қувватлайди”, деб айтилган Фаластинни озод қилиш ташкилотида.

Аввалроқ АҚШ ва Гватемала ўз элчихоналарини Ал-Қудсга кўчиришлари маълум қилинганди. АҚШ Ал-Қудсдаги элчихонасини 14 майда очмоқчи.      

Top