Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон президенти Никол Пашинянни бош вазир этиб тайинлади
Арманистон президенти Армен Саркисян Никол Пашинянни мамлакат бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Арманистон президентининг расмий сайтида шу ҳақида хабар берилди.
"2018 йилнинг 8 майида Миллий кенгашда сайланиши ҳамда Конституциянинг 149 (5) моддасига мувофиқ Никол Пашинян бош вазир этиб тайинлансин", - дейилади фармонда.
Сешанба куни Арманистон Миллий кенгаши (парламенти) мухолиф сиёсатчи, «Гражданский договор» партияси ва «Елк» фракцияси аъзоси Никол Пашинянни Арманистон бош вазири этиб сайланганди. Унинг номзоди учун парламентнинг 59 нафар депутати овоз берди, 42 киши қарши чиқди.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026