Технология | 16:59 / 08.05.2018
3648
2 дақиқада ўқилади

Nissan Европада дизелли автомобиллар сотувини тўхтатмоқчи

Фото: REUTERS/Pierre Albouy

Nissan компанияси Европа бозорида дизелли двигателларга эга автомобиллар сотувини тўхтатмоқчи. Қарор талаб пасайгани ва заҳарли моддалар бўйича нормалар кучайтирилгани билан боғлиқ. Аниқ муддатлар ҳозирча хабар қилинмаган. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, дизеллари машиналардан воз кечиш босқичма-босқич кечади. Шунингдек, Сандерленд шаҳридаги автомобиль заводи штатини қисқартириш ҳам чоралардан бирига айланади. Шу билан бирга, марка вакили бу дизелли двигателлар даври тугашидан далолат бермаслиги, ҳамда қисқа муддатли истиқболда бу содир бўлмаслигини билдирди.

Аввалроқ, Volvo бензинли ва дизелли двигателлар ишлаб чиқишга инвестициялар киритилиши тўхтатилгани ҳақида маълум қилганди. Агрегатларнинг ҳозирги авлоди сўнггиси бўлади, маблағлар эса ҳар бир модел учун камида иккита гибридли модификация чиқаришга сарфланади.

Bosch компанияси эса, аксинча, дизелли двигателларни қутқариши ва уларни тежамкор қилиши мумкин бўлган қарор топганига ишончи комил. Муҳандислар бунинг учун фаол термосозлаш технологиясидан фойдаланишни таклиф этмоқда, у ташқарига чиқариб ташланувчи газлар рециркуляцияси тизимида оптимал ҳароратни қўллаб-қувватлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид