Жаҳон | 08:02 / 08.05.2018
13054
1 дақиқада ўқилади

Сурияда Россиянинг ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради

Фото: Алексей Иванов / ТРК "Звезда"

Сурияда Россия қуролли кучларининг режага кўра парвоз амалга ошираётган Ка-52 вертолёти ҳалокатга учради.

Вертолётни бошқарган икки учувчи ҳам ҳалок бўлган, уларнинг жасадлари топилиб, аэродромга етказилган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин”, деб айтилган Россия мудофаа вазирлиги хабарида. 

Ка-52 “Аллигатор” 1990-йилларда Камов номидаги конструкторлик бюроси томонидан яратилган. Вертолёт зирҳлаган ва зирҳланмаган ҳаво ва қуруқликдаги мўлжаллар, душманнинг тирик кучини йўқ қилиш, десантни қўллаб-қувватлаш ва ҳарбий колонналарни патруллаш учун мўлжалланган. 

Бу май бошидан бери россиялик учувчиларнинг Суриядаги иккинчи ҳалокатидир. 3 май куни Су-30СМ қирувчи самолёти Ҳмаймим аэродромидан ҳавога кўтарилгандан кейин ҳалокатга учраганди. Самолётнинг икки учувчиси ҳам ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга самолёт двигателига қуш тушиши сабаб бўлган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид