Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда транзит йўловчиларга аэропортни визасиз тарк этишга рухсат берилди
Дубай маъмурияти бир самолётдан бошқа самолётга ўтиш вақти 4 соатдан кўпроқ бўлганда транзит йўловчиларга аэропортни визасиз тарк этишга рухсат берди. Бу ҳақда Arabian Business нашри хабар берди.
Шаҳарни кўрмоқчи бўлганларга махсус турлар ташкил этилади. Dubai Airports Corporation’нинг маълум қилишича, “Дубай микрокосмосда” деб аталган лойиҳадан мақсад сайёҳларни шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва ютуқлари билан таништириш ҳисобланади.
Бошқа самолётга ўтиш вақти 4 соатдан камроқ бўлган йўловчилар учун аэропортлар биносида интерактив қўргазмалар ва шаҳар бўйлаб виртуал турлар очиқ бўлади.
Дубай халқаро аэропорти халқаро рейслари йўловчилари сони бўйича дунёдаги энг юкланган аэропорт ҳисобланади. Унинг йўловчи ўтказиш қобилиятини 2023 йилгача йилига 90 млндан 118 млнгача ошириш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
11:13 / 16.03.2026
Ҳаво ҳудуди қисман ёпилди: Тошкент–Дубай рейслари ортга қайтмоқда
09:56 / 16.03.2026
Дубай аэропортида дрон ҳужуми сабабли парвозлар тўхтатилди
15:51 / 07.03.2026
Дубай аэропорти яқинида дрон қулади. Аэропорт эндигина очилаётган эди
10:01 / 07.03.2026