Спорт | 09:15 / 10.05.2018
23158
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» собиқ ўйинчиси Месси иштирокидаги ғалати ҳолат ҳақида айтиб берди

Фото: Getty Images

«Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда «Пари Сен-Жермен» сафида тўп сураётган Тьяго Мотта Каталония жамоасида ўтказган вақти ҳақида айтиб берди.

«Барса»даги машғулотлар ҳар доим урушдек бўлган. Мен тўпни олардим ва ҳамма уларга тўп узатишим ҳақида бақира бошларди. Тўқнашувлар жуда кучли бўларди, бироқ Карлес Пуйоль менга худди шундай ҳаракат қилиш кераклигини айтди. Шундан сўнг мени кўпроқ ҳурмат қила бошлашди», - дея 35 ёшли футболчининг сўзларини келтиради Marca.

Шунингдек, италиялик Лионель Месси иштирокидаги ғалати ҳодиса ҳақида айтиб берди.

«Бир куни мен машғулот пайтида Мессига нисбатан қўполлик ишлатдим, ҳамда шунда унинг отаси менга бақириб берди. У мен Леога жуда кучли зарба берганимни айтди, бироқ бу уни тўхтатиб қолишнинг ягона йўли эди», - дея айтиб ўтди у.

Мотта «Барселона» сафида 1999-2007 йиллар давомида тўп сурган. У кўк-анорранглилар таркибида Чемпионлар лигаси ғолибига, шунингдек, икки карра Испания чемпионига айланган ва мамлакат Кубогини қўлга киритган.

Мавзуга оид