Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ҳукумати америкалик асирларни Трампнинг илтимоси билан қўйиб юборди
Фото: CNN
КХДР ҳукумати америкалик уч нафар асирни Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг илтимосига кўра қўйиб юборишга қарор қилган. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.
«Ким Чен Ин АҚШ президентининг КХДРда ҳукуматга қарши фаолият учун қўлга олинган америкалик фуқароларни қўйиб юбориш тўғрисидаги расмий таклифини қабул қилди ва КХДР Давлат кенгаши раисига уларга репатриацияси учун амнистияни кафолатлаш ҳақида буйруқ берди», - дейилади агентлик сайтида.
Шунингдек таъкидланишича, АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг учрашувида икки давлатнинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш бўйича «ижобий» натижаларга эришилган. Кутилишича, у яқин ҳафталар ичида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Помпео КХДРдан америкалик уч асирни олиб кетиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
14:43 / 30.01.2026