Жаҳон | 15:49 / 12.05.2018
16621
1 дақиқада ўқилади

АҚШ генерали: Россияда фақат кучни ҳурмат қилишади

Фото: stripes.com

АҚШ қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, генерал-лейтенант Бен Хожеснинг маълум қилишича, Россия «фақат кучни ҳурмат қилади». Бу ҳақда у Польшанинг TVN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Биз Москва билан қандайдир битимни имзолаётган пайтимизда жуда эҳтиёткор бўлишимиз керак. Бу буюк тарихга эга давлат, бироқ улар фақат кучни ҳурмат қилади. Агарда бизнинг иттифоқ бирдамлик ва қатъийликни кўрсатмаса, унда фақат тажовузкорликни рағбатлантирган бўламиз», - дея айтиб ўтди Хожес.

Унинг таъкидлашича, Россия ЕИ ва НАТО «принципларини қўпориб ташламоқчи» ҳамда НАТО Европадаги ўз иттифоқчиларини ҳимоя қила олмаслигини кўрсатиб бермоқчи.

«Бу шуни англатадики, биз гибридли уруш, ёлғон ахборот тарқатиш, ядровий таҳдид ва киберҳужумларга тўқнаш келмоқдамиз», - дея қўшимча қилиб ўтди генерал.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Аляска яқинида Россия бомбардимончи самолётлари пайқалганини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид