Суперлига. «Бунёдкор» сўнгги дақиқаларда гол уриб, Жиззахда ғалаба қозонди
Суперлига 11-турида «Сўғдиёна» ва «Бунёдкор» беллашди.
39-дақиқада Жавлон Иброҳимов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 55-дақиқада Дилмурод Каримов уни тенглаштирди. 85-дақиқада Филип Раевац «Бунёдкор»га ғалаба келтирган голни урди.
Бу натижадан сўнг, «Бунёдкор» қаторасига учта ўйиндан иборат мағлубиятли серияга барҳам берди ва 22 очко тўплаб, 1-даврани 2-ўринда якунлади. «Сўғдиёна» 9 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.
Суперлига, 11-тур
12 май, Жиззах
Сўғдиёна (Жиззах) – Бунёдкор (Тошкент) - 1:2
Голлар: Дилмурод Каримов (55) - Жавлон Иброҳимов (39), Филип Райевац (85)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Сўғдиёна: Дилшод Ҳамроев, Сардор Қулматов, Азамат Исроилов, Элёр Орифов, Дилмурод Каримов (Нурулло Тўхтасинов, 65), Дониёр Ҳасанов, Сардор Азимов, Шоҳруз Норхонов (Саҳоб Рашидов, 64), Тоҳир Шамсиддинов, Иззат Абдуллаев (Акмал Холмуродов, 46), Руслан Мелзиддинов
Бунёдкор: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзод Нурматов (Филип Райевац, 70), Муроджон Тошматов (Санжар Қодирқулов, 68), Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 77)
Огоҳлантиришлар: Акром Комилов 52, Хуршид Ғиёсов 63, Сардор Қулматов 65, Рустам Ашурматов 73, Руслан Мельзиддинов 79, Мирғиёс Сулаймонов 83
Мавзуга оид
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
13:11 / 02.04.2024
«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришилганини эълон қилди
21:00 / 02.03.2024
Яширинча хусусийлаштириш, метан-шохобчадаги воқеа ва ёшларга янги имконият — ҳафта дайжести
14:37 / 27.02.2024