Ла Лига. "Реал" "Сельта"га жавобсиз 6та гол урди
Испания чемпионати 37-турининг навбатдаги ўйини ўтказилди.
Ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилган "Реал Мадрид" 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.
Учрашувда Бейл ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйган бўлса, Иско, Ҳакими ҳамда Кроос 1тадан гол уришга муваффақ бўлди. Яна бирни Гомес ўз дарвозасига киритиб қўйди.
37-турдан сўнг "Реал" 75 очко билан 3-ўринда бормоқда. "Сельта" 46 очко билан 13-поғонани банд қилиб турибди.
Реал Мадрид – Сельта 6:0
Голлар: 1:0 – 13 Бейл, 2:0 – 30 Бейл, 3:0 – 32 Иско, 4:0 – 52 Ҳакими, 5:0 – 74, автогол Гомес, 6:0 – 81 Кроос.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Ҳакими, Варан, Иско (Асенсио, 64), Каземиро, Модрич, Кроос, Бейл (Васкес, 72), Бензема (Майораль, 64).
Сельта – Альварес, Ронкалья, Кастро, Мальо, Гомес, Васс, Лоботка, Хосабед (Радоя, 71), Браис Мендес (Аспас, 81), Бойе (Эрнандес, 46), Макси Гомес.
Огоҳлантиришлар: Мальо (84).
Мавзуга оид
02:06 / 15.08.2024
«Реал» «Аталанта»ни мағлуб этиб, УЕФА суперкубогини энг кўп ютган клубга айланди
01:58 / 02.06.2024
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби
18:50 / 09.05.2024
Дунёнинг энг қиммат клублари рейтинги эълон қилинди
02:05 / 22.04.2024