Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда номаълум кимса одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
Фото: AFP/ THOMAS SAMSON
12 май кечки вақт, соат 21.00лар атрофида Парижнинг 2-округида номаълум кимса одамларга ҳужум қилди. Бу ҳақда FranceInfo портали маълум қилди.
Полиция маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 4 киши жароҳат олган, улардан 2 нафарининг аҳволи оғир. Жиноятчи шимолий африкаликка ўхшаш, 20 ёшлар атрофида ва эгнида қора кийим бўлган.
Полиция ходимлари босқинчини зарарсизлантиришга муваффақ бўлишган. Таъкидланишича, у ўлдирилган.
Париж прокурори Франсуа Моленснинг маълум қилишича, воқеа терговини аксилтеррорчилик прокуратураси олиб бормоқда.
Франция бош вазири Эдуар Филипп ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар оилаларига ҳамдардлик билдирган.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
18:49 / 19.02.2026
АҚШ Эрон яқинида қўшин тўпламоқда. Уруш хавфи ошди
15:18 / 19.02.2026
Қўқонда профилактика инспекторига пичоқ билан ҳужум қилинди
14:52 / 19.02.2026
Париждаги сўл партия офиси портлаш таҳдидидан сўнг эвакуация қилинди
18:51 / 13.02.2026