Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчилар ва уларнинг оналарига ҳужум қилган ўғри бир она томонидан отиб ташланди (видео)
Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида яшовчи 21 ёшли Эливельтон Невес мактаб ёнида ўқувчилар ва уларнинг Оналар куни муносабати билан йиғилган оналарига тўппонча билан ўқталиб, уларни тунамоқчи бўлган. Бироқ у ўқувчилардан бирининг онаси полицияда ишлаши ва унинг ёнида табель қуроли борлигини хаёлига ҳам келтирмаган.
Оналардан бири, 42 ёшли Катя да Силва Састре ҳаяллаб ўтирмай, жиноятчига қаршилик кўрсатган: аёл тўппончасини олиб, унга уч марта ўқ узган. Шундан кейин жиноятчи шифохонага олиб борилган, бироқ ўша куни ўлган.
Сан-Паулу губернатори аёлга довюраклиги учун миннатдорлик билдириб, Оналар куни билан шахсан табриклаган ва гулдаста совға қилган. Губернаторнинг айтишича, аёлнинг бу хатти-ҳаракатлари ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳаётини қутқариб қолган.
Мавзуга оид
08:24 / 15.12.2025
Ўзбекистон ва Бразилия қўшма лойиҳаларни ишга туширишни муҳокама қилди
15:54 / 10.12.2025
Тошкентда Бразилиянинг янги элчиси фаолиятини бошлади
19:41 / 22.11.2025
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару ҳибсга олинди
19:19 / 13.11.2025