Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна хусусий қўриқлаш агентликлари фаолиятига рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистонда яна хусусий қўриқлаш агентликлари пайдо бўлиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойланган «Давлатнинг иқтисодиётдаги ролини янада камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасида шу ҳақда кўзда тутилган.
Лойиҳа 2019 йилнинг 1 январидан 27та давлат функцияларини, жумладан, қўриқлаш хизматларини (стратегик, давлат объектларини қўриқлаш бундан мустасно) кўрсатишни хусусий қўлларга ва фуқаролик жамияти институтларига беришни таклиф этмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда хусусий қўриқлаш агентликлари 2014 йил 1 февралгача мавжуд бўлган — ўшандан буён қўриқлаш фаолияти билан фақат Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Қўриқлаш» бирлашмаси шуғулланади, у компанияларга шартнома асосида хизматлар кўрсатади.
Қонун лойиҳасида ушбу тартибни бекор қилиб, мазкур фаолиятни лицензиялашни жорий қилиш таклиф этилган. Лойиҳа 27 майгача муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026
Товарларни эркин муомалага чиқаришда электрон тасдиқ олиш тартиби жорий этилади
10:51 / 21.01.2026