Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика қизлар саломатлиги маркази ташкил этилди
Фото: ЎзА
“Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-каналида хабар берилган.
Қарорга мувофиқ, қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам хизматлари сифатини ошириш мақсадида Республика қизлар саломатлиги маркази, ҳудудларда эса қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди.
Республика маркази, шу жумладан қизларга технологияларга асосланган юқори малакали гинекологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.
2018 йил 1 августга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ишонч телефони” (1003) тармоғи таркибида республика ҳудудида куну-тун фаолият кўрсатувчи “тезкор алоқа” тармоғи тизими жорий этилади.
Мавзуга оид
21:36 / 23.04.2026
Юқори қон босимидан халос қиладиган 7 та углевод айтилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026