Депутат: Қонунчилик палатаси фаолиятида янги амалиёт жорий этилиши кутилмоқда
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ иккинчи ўқишда қонун лойиҳалари бўйича овоз бериш моддама-модда ўтказилиши белгиланган, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
“Мамлакатимизда шиддат билан амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлашда қонун ҳужжатларини такомиллаштириб, янгича иш услубини жорий этиш кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Бекзод Артиков. — Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталарида қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш амалиётини такомиллаштириш масалалари ўрганиб чиқилди”.
Унинг таъкидлашича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ иккинчи ўқишда қонун лойиҳалари бўйича овоз бериш моддама-модда ўтказилиши белгиланган. Бироқ, амалиётда айрим қонун лойиҳасининг моддалари бўйича барча фракциялар, депутатлик гуруҳлари якдил фикрда бўлишади. Бу эса, ўз-ўзидан уларни моддама-модда муҳокамадан ўтказиш тизимини самарасиз эканлигини кўрсатмоқда. Қолаверса, фаолиятнинг бундай тартиби депутатларнинг Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисларида қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқишда Регламентда белгиланган расмиятчилик учунгина ортиқча вақт сарфлашига олиб келади.
Артиковнинг айтишича, ўтган йилнинг декабрь ойида Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилган Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекслар жами 1 097 моддани ўз ичига олган бўлиб, уларга моддама-модда овоз бериш учун 12 соатдан ортиқ вақт сарфланган.
Мавзуга оид
11:50 / 20.11.2024
Президент: 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин
17:35 / 18.11.2024
Ўзбекистонда омбудсман тўғрисидаги қонун қабул қилинди
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024