Ереванда яна намойишлар. Мэрия биносига бостириб кирилди
Арманистонда намойишчилар гуруҳи Ереван мэрияси биносига бостириб киришган ва шаҳар бошлиғи Тарон Маргарянинг истеъфосини талаб қилишган. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар тарқатмоқда.
Ереван мэрияси Арманистон полициясига мурожаат қилиб, ноқонуний намойиш ҳақида маълумот берган.
Мэрия матбуот хизмати маълумотига кўра, Маргарян Арманистон полицияси бошлиғи Валерий Осипян билан телефон мулоқоти ўтказган ва уни намойишчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилишига ишонтирган.
Арманистон парламенти депутати, «Елк» фракциясининг собиқ аъзоси Ален Симонян ҳам журналистлар билан суҳбат вақтида Маргарян истеъфога чиқиши зарурлиги ҳақида гапирган.
«Унинг сиёсий жамоаси кетди. У ҳам кетиши керак», дея қайд этган Симонян.
Худди шу вақтда Ереван мэри тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаган ҳолда намойишга чиқишган.
Шаҳарда 16 май куни бошқа бир неча гуруҳлар ҳам турли нуқталарда намойишларга чиққан. Бош вазир қароргоҳига кетишда, Баграмян шоҳкўчасида ҳарбий комиссариат ходимлари норозилик акциялари ўтказишган. Улар Мудофаа вазирлигида ўтказилган ислоҳотларидан норози бўлишмоқда. Бироз аввалроқ ҳудудий ҳарбий комиссариатлар тугатилган, Арманистоннинг 10 вилоятида биттадан комиссариат қолганди.
Мавзуга оид
22:56 / 09.08.2024
Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига 5 йил муддатга шартли қамоқ жазоси тайинланди
20:45 / 05.08.2024
Бангладеш бош вазири қочди, намойишчилар унинг қароргоҳини эгаллаган. Асосий маълумотлар
23:09 / 04.08.2024
Европадаги еттита давлат Венесуэлани президентлик сайлови натижаларини исботлашга чақирди
18:02 / 04.08.2024