Google ва Facebook Ўзбекистонда иш бошлаши учун шартларини маълум қилди
Google компаниясининг Жамоатчилик ва ҳукуматлар билан алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Довон Эрнир компания келгусида Ўзбекистонда офис очишга қизиқиш билдиргани ва бунинг учун айрим шартларни маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тадқиқотлар ва давлат ҳамда жамиятга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Ҳамзаевга таяниб хабар беради.
Маълум қилинишича, Google компанияси Марказий Осиё бўйича офисини Ўзбекистонда очишга қарор қилса, кўплаб IT мутахассисларига талаб пайдо бўлади. Хусусан, data-IT мутахассислари, дастурловчи ва серверга хизмат кўрсатувчи кадрларга эҳтиёж ошиши мумкин. Шу туфайли, компания Ўзбекистонда IT соҳасини янада ривожлантириш ва дастурлаш бўйича билимларни оммалаштириш мақсадида қиймати 3,5 миллион доллар артофида бўлган махсус Google coding content ўқув дастурини Ўзбекистонга бепул тақдим этди.
«Эндиликда олдимизда турган вазифа аниқ ва содда: қўлга киритилган имкониятдан фойдаланиб, дастурлаш тиллари ва кодларни тезроқ ўзлаштиришимиз лозим. Бунинг учун таълим соҳасига ўзига хос ечимни тақдим этяпмиз, яъни QBox қурилмаси ёрдамида мактабларда локал интернет ҳозирлаб, Google coding content ахборотларини унга киритамиз», дейди Бекзод Ҳамзаев.
Мутасадди вакилнинг айтишича, Facebook компанияси вакили Довон Эрнир ҳам айни шу маънода компания талабларини билдирган.
Мавзуга оид
17:00
АҚШ ҳукумати Google'ни парчалашни талаб қилиши мумкин
22:30 / 04.10.2024
YouTube хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ва фирибгарлик учун блоклаб қўйди
19:21 / 04.10.2024
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
22:30 / 29.09.2024