Ўзбекистон | 19:07 / 17.05.2018
12409
2 дақиқада ўқилади

Угом-Чотқол давлат биосфера резервати ташкил этилди

Фото: eurasia.travel

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Угом-Чотқол давлат биосфера резерватини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда билдирилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳудудларининг бир қисмида буюртма қўриқхона ташкил этилганлиги ва у доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга берилган.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳудудларининг бир қисмида буюртма қўриқхона негизида умумий майдони 42952,81 гектар бўлган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати ташкил этилади.

Белгилаб қўйилишича: 

биосфера резервати “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юритувида бўлади;
биосфера резерватининг қўриқлаш ходимлари тегишли ҳуқуқлар ва имтиёзлар берилган ҳолда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторларига тенглаштирилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга берилаётган биосфера резерватига фаолиятни молиялаштириш манбалари, шу жумладан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган молиялаштиришнинг бошқа манбалари, муҳофаза этиладиган ҳудудларга бериладиган имтиёзлар ва переференциялар сақланиб қолади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда биосфера резервати ҳудудини зоналарга бўлсин, ҳар бир зонанинг (қўриқхонага айлантирилган зона, оралиқ зона, ўтиш зонаси) чегараларини батафсил тавсифлайди;

Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низом лойиҳасини бир ой муддатда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

биосфера резерватидан самарали фойдаланилишини, табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаш, қайта тиклаш ва тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди.

Мавзуга оид