АҚШ Трамп ва Ким Чен Ин учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда – ОАВ
АҚШ Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда, ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Бу ҳақда журналистлар учун брифингда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди.
“Президент тайёр, у учрашувга тайёр бўлади. Айни вақтда тайёргарликни давом эттирмоқдамиз. Агар шимолий кореяликлар биз билан учрашишни истасалар, биз у ерда бўламиз. Сиз Шимолий Кореядан режалар қандайлиги ҳақида сўрашингиз керак”, деб айтган Сандерс.
Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви 12 июнда Синнгапурда ўтиши керак. Бироқ Yonhap ахборот агентлиги 15 май куни Шимолий Корея 16 майга Сеул билан белгиланган учрашувни бекор қилгани, чунки ўтган жума куни АҚШ ва Жанубий Кореянинг биргаликдаги ҳарбий-ҳаво машқлари Max Thunder бошланганини маълум қилган. Пхеньян шунингдек АҚШ ва Шимолий Корея саммити ўтишини савол остига қўйган.
Мавзуга оид
17:00
АҚШ ҳукумати Google'ни парчалашни талаб қилиши мумкин
23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
21:59 / 08.10.2024
Google Play дўконидан «Касперский» антивируслари ўчириб ташланди
17:53 / 08.10.2024