Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШга савдо можароси бўйича таклиф билан чиқди
Фото: Twitter/@realDonaldTrump
Хитой делегацияси Вашингтонга ташриф чоғида АҚШ президенти Дональд Трампга мамлакатлар ўртасидаги савдо баланси тақчиллигини қисқартириш бўйича чоралар тўплами таклиф этди. У тақчилликни йилига тахминан 200 млрд долларга қисқартиришни назарда тутади, деб хабар бермоқда Reuters манбага асосан.
Хабар қилинишича, чоралар тўплами мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни яхшилаш мақсадида таклиф этилган. АҚШ ва Хитойда савдо келишмовчиликлари, Америка томони пўлат ва алюминийга импорт божлари жорий этганидан сўнг келиб чиқди.
Манбалардан бирининг маълумотига кўра, Американинг Boeing компанияси чоралар тўпламининг асосий бенефициарларидан бирига айланиши мумкин. Айни дамда самолёт ишлаб чиқарувчиси барча маҳсулотининг тахминан тўртдан бир қисми Хитойга экспорт қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония АҚШ божларига жавоб чораларини тайёрлаб қўйгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:46
Эпштейн билан дўстлик тўлови: файллар эълон қилиниши кимларга қимматга тушди?
10:51
АҚШ ва РФ Женевада ядровий қуроллар бўйича шартномани муҳокама қилди
09:15
Financial Times: Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазо сектори учун стейблкоин яратиш ғоясини ўрганмоқда
21:40 / 23.02.2026