Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон: Ўзбекистон ва НАТО минтақавий хавфсизлик масаласида якдил қарашга эга
Фото: Tech Sgt. Vernon Young Jr.
Пентагон Ўзбекистон Республикаси билан стратегик ҳамкорликни янгилаётганидан мамнун. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Дана Вайт шундай дейди.
"Ҳар икки етакчилар ҳам Афғонистонда барқарорликни тиклаш ва минтақавий хавфсизлик масаласида ҳамкорликни давом эттириш бўйича ўз истагини билдирди", дейди у.
Пентагон расмий вакилининг айтишича, АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис минтақавий масалаларга интеграцион руҳда баҳо бераётган Президент Шавкат Мирзиёевдан миннатдорлигини билдирган.
"Ўзбекистон ва НАТО минтақавий хавфсизлик масаласида якдил қарашга эга. Шунингдек, биз биргаликда терроризмга қарши курашиш, чегара хавфсизлиги бўйича Ўзбекистон билан яқиндан ишлашга умид қиламиз", дейди Вайт.
Мавзуга оид
17:22 / 03.04.2026
Пит Ҳегсет уч нафар юқори мартабали генерални истеъфога чиқарди
14:08 / 29.03.2026
The Washington Post: Пентагон Эронда қуруқлик амалиёти ўтказишга тайёрланмоқда
19:47 / 18.03.2026
Пентагон Украинага ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштирган генералга қарши тергов юзасидан ҳисобот берди
16:27 / 02.03.2026