19:59 / 18.05.2018
12253

Ўзбекистонлик қўл жанги усталари халқаро турнирда қатор медалларни қўлга киритишди

Россиянинг Уфа шаҳрида ўсмирлар ўртасида Осиё Очиқ чемпионати ўз якунига етди. Унда 19 давлатдан энг сара қўл жанги усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Баҳслар 3та ёш тоифасида ўтказилди.

Фото: Қўл жанги федерацияси матбуот хизмати
Фото: Қўл жанги федерацияси матбуот хизмати

Мазкур турнирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этди. 12-13 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда вакилларимиз томонидан 3та олтин, 5та кумуш ва 4та бронза медали қўлга киритилди.  14-15 ёшли спортчилар ўртасидаги баҳсларда эса вакилларимиз 2 та бронза ва 5 та кумуш медални қўлга киритишган бўлса, 4 маротаба шоҳсупанинг энг юқорисига кўтарилишди. 16-17 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда эса спортчиларимиз 4та олтин, 5та кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритишди. Умумий ҳисобда 11та олтин, 15та кумуш ва 7 бронза медали билан тақдирланган ўзбекистонлик қўл жанги усталари умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

Фото: Қўл жанги федерацияси матбуот хизмати
Фото: Қўл жанги федерацияси матбуот хизмати

Биринчи ўрин эса мезбон россиялик спортчиларга тегишли бўлди. Қозоғистонлик ўсмирлар эса медаллар жамғариш бўйича 3-натижани қайд этишди.

Фото: Қўл жанги федерацияси матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Руминиянинг Бухарест шаҳрида ўтган йили бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида вакилларимиз 15та медални қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашган эди.

Top