Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда жиноят олами етакчиларига “ов” бошланди
Арманистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноят олами вакиллари билан профилактик суҳбатлар ўтказа бошладилар. Улар “конвейер усулида” полиция бўлимларига етказилмоқдалар.
Охирги 3 кун ичида полиция бўлимларига 10 дан кўпроқ “қонундаги ўғрилар” ва 30 га яқин криминал етакчилар етказилган. Полициячилар улардан қонунга хилоф фаолиятдан тийилишни сўрашган.
Shamshyan нашри манбаларининг маълум қилишича, ушбу тадбирларнинг ўтказилишида Арманистоннинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси муҳим роль ўйнамоқда. Шунингдек, ушбу жараёнга Арманистон полициясининг жиноят қидирув бош бошқармаси ҳам жалб қилинган.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026