13:12 / 19.05.2018
8308

Ҳиндистонда юк машинаси иштирокида ЙТҲ, қурбонлар кўп

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида юк машинаси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ANI агентлиги хабар қилмоқда.

Фото: ANI News

Агентлик маълумотларига кўра, одамлар цемент қоплари билан тўла бўлган юк машинасида кетишаётган бўлган, авария натижасида автомобиль тўнтарилиб кетган.

Таъкидланишича, ЙТҲ туфайли етти киши жароҳат олди. Шу билан бирга, транспорт воситаси ҳайдовчиси ЙТҲ юз берган жойдан қочиб кетгани айтиляпти.

Фото: ANI News

Айни дамда полиция рўй берган воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ражастон ва Уттар-Прадеш штатларида юз берган кучли қум бўрони оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан президент Рам Натх Ковиндга ва Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирганди.

Top