Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида ғараз ниятли хорижликларга ёрдам беришда гумон қилинганлар ҳибсга олинди
Фото: AP/ Hasan Jamali
Саудия Арабистонида хорижий ташкилотлар билан алоқадорликда гумон қилинган 7 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, гумонланувчилар давлат позицияларига одамларни ёллаш ва Саудия Арабистонига қарши бўлган хориждаги одамларга мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш мақсадида молиявий ёрдам беришда гумон қилинмоқда.
“Тегишли идоралар гуруҳ аъзоларини ҳибсга олишга муваффақ бўлдилар, уларнинг сони 7 нафарни ташкил қилмоқда”, деб айтилган хабарда.
Таъкидланишича, бундай шахсларни аниқлаш бўйича иш давом эттирилмоқда, уларга нисбатан чоралар кўрилади.
Мавзуга оид
13:58 / 06.05.2026
Эрон уруши: БАА ва Саудия ўртасидаги яширин зиддиятлар юзага чиқди
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026