Технология | 15:44 / 20.05.2018
2490
1 дақиқада ўқилади

Facebook'да  аудиопостлар жорий қилинади

Фото: Scanpix/REUTERS

Facebook ижтимоий тармоғида аудиопостлар функцияси ишга туширилади — энди фойдаланувчилар рангли фонда акс этувчи аудиохабарлар ёзишлари мумкин бўлади. 

Фойдаланувчилар хабар фонига стикерлар, смайллар, расмлар ҳам қўшиш имконига эга бўлишади. Digital Trends'да маълум қилинишича, янги функция дастлаб Ҳиндистон аҳолиси орасида синалади, кейинроқ бошқа мамлакат аҳолиси ҳам ундан фойдаланиши мумкин бўлади.

Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, одамлар матн теришга вақти ёки имкони бўлмаган пайтларда айнан аудиохабарлар ёрдамга келади. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид