Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик параканоэчилар Жаҳон кубогида учта медални қўлга киритишди
Жорий йилнинг 18-20 май кунлари Венгриянинг Сегет шаҳрида параканоэ бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 60дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этган баҳсларда беш нафар ўзбекистонлик паралимпия спортчиси муваффақиятли қатнашишди.
18 май куни KL-2 йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Азизбек Абдулҳабибов 42.962 натижаси билан бронза медали соҳибига айланди. 19 май куни аёллар ўртасида КL-3 йўналишида ўтказилган финал босқич беллашувларида Шаҳноза Мирзаева барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Шу йўналишнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Ҳайитмурод Шерқўзиев кумуш медални қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон параканоэ терма жамоаси Жаҳон кубогидан биттадан олтин, кумуш ва бронза, жами учта медал билан қайтадиган бўлди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон делегацияси 22 май куни Тошкент вақти билан соат 06:20да Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича учиб келади.
Мавзуга оид
22:16 / 07.07.2026
Венгриянинг бош телерадиокомпанияси «йиллар давомидаги ёлғонлар» учун узр сўради
21:27 / 05.07.2026
Венгрия президенти бош вазирнинг талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
09:00 / 16.06.2026