Афғонистон жанубида теракт. 16 киши ҳалок бўлди
Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида содир этилган навбатдаги теракт оқибатида 16 киши ҳалок бўлиб, 37 киши жароҳатланди.
«Анадолу» агентлиги Қандаҳор губернатори матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, портлаш маҳаллий вақт билан соат12:30да Кандвали уездида содир этилган. Худкуш террорчи портловчи қурилмалар ўрнатилган автомобилни сапёрлар гуруҳи олдида портлатиб юборган.
Манбанинг маълумотига кўра, қурбонлар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.
Портлаш рўй берган йўлга олиб борувчи барча йўллар беркитилган. Портлаш яқин атрофдаги уйларга ва автомобилларга жиддий зарар келтирган.
Жароҳатланганларнинг айримлари ўта оғир аҳволда қолмоқда. Ҳукумат қурбонлар сони ортишини истисно этмаяпти.
Ушбу теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
21:27 / 03.10.2024
“Толибон” Ваҳан коридорини очмоқчи. Бу қанчалик реал?
18:25 / 03.10.2024
«Крокус» ишига алоқадор шахслар яна бир терактни тайёрлашда айбланди
23:22 / 24.09.2024