Иқтисодиёт | 10:30 / 22.05.2018
9873
3 дақиқада ўқилади

Республикани ободонлаштириш ва коммунал хизматларни ривожлантиришга қанча пул ажратилган?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан ҳудудларни ободонлаштириш ва уй-жой коммунал хизматларни ривожлантириш ишлари, хусусан, ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар билан тасдиқланган дастурлар ижросини таъминлаш ҳамда шаҳар/туманларни ободонлаштириш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2018 йилда жами 1 316 888,1 млн сўм ажратилган бўлиб, республиканинг шаҳар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларида мавжуд штат бирликлари 54 090,0тани ташкил этади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шулардан:

- шаҳарлар ва туманлар ҳудудларида ободонлаштириш бошқармаларида ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун 694 229,4 млн сўм маблағлар ажратилган;

- Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 24 апрелдаги 2922-сонли «2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жами 69 440,0 млн сўм ажратилган бўлиб, шундан, Тошкент шаҳридаги кўп хонадонли уй-жой фондининг лифт ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш ишлари учун 22 440,0 млн сўм ҳамда, шаҳар ва туманлардаги кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишларига 47 000,0 млн сўм маблағлар ажратилган.

Президентнинг 2017 йил 4 майдаги 2954-сонли «2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил Давлат бюджети параметрларида маҳаллий ҳокимликлар балансида бўлган тик қудуқлар ва очиқ/ёпиқ коллекторларни мукаммал таъмирлаш ишлари учун 20 207,4 млн сўм маблағлар ажратилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 68-сонли «Вилоятлар марказларида ва шаҳарлардаги ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Тошкент шаҳрида, вилоятлар марказлари ва шаҳарларда ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилиш ишлари учун 43 616,2 млн сўм маблағлар кўзда тутилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари балансида бўлган ички йўлларни таъмирлаш тадбирларига 191 075,6 млн сўм ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлиги иш ҳақи тўловларининг тўланиш аҳволи бўйича ахборот берганди.

Мавзуга оид