20:45 / 22.05.2018
19496

Роналду Чемпионлар Лигаси финалида бошқа клубга тўқнаш келишни истаган эди

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси финалидан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйин ҳақидаги фикрларини айтди. Португалиялик сўзларига кўра, унинг ҳал қилувчи баҳсда собиқ жамоаси «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйнаш нияти бор эди.

«Финал - ҳар доим жуда муҳим воқеа. Мен ҳал қилувчи ўйинда «Манчестер Юнайтед»га тўқнаш келишни истардим. Аммо «Ливерпуль» ҳам ҳурматга лойиқ жамоа. Бизга осон бўлмайди.

«Ливерпуль» 3-4 йил олдинги «Реал»ни эслатиб юборяпти. Уларнинг уч нафар ҳужумкор футболчиси жуда тезкор... Аммо «Реал» яхшироқ. Биз ўз савиямизда ўйнашимиз лозим, бироқ, рақибни ҳам ҳурмат қилишимиз шарт» - деди Роналду.

«Реал» - «Ливерпуль» ўйини 26 май куни ўтказилади.

Top