Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Қўқон-1912» ютқазди, «Локомотив» сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди
Суперлигада 12-тур ўйинлари якунланди.
«Қўқон-1912» ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазди. Мезбонлар таркибида ягона голни Муҳаммаданас Ҳасанов урди. «Бухоро» Арслонмурод Амонов ва Шавкат Саломов голлари эвазига ғалаба қозонди.
«Локомотив» ўз уйида «Қизилқум»ни қабул қилиб, кутилмаганда дуранг ўйнади. Меҳмонлар Неманья Йованович ва Артур Геворкян голлари эвазига, ҳисобда олдинда боришаётган эди. Аммо Санжар Шоаҳмедов рақиб дарвозасига тўп киритиб, сўнги дақиқада жамоасини ғалабадан қутқариб қолди.
Суперлига, 12-тур
22 май
Қўқон-1912 (Қўқон) – Бухоро (Бухоро) - 1:2
Голлар: Муҳаммаданас Ҳасанов (30) - Арслонмурод Амонов (14), Шавкат Саломов (45+1)
Локомотив (Тошкент) – Қизилқум (Навоий) - 2:2
Голлар: Ҳусниддин Ғофуров (36), Санжар Шоаҳмедов (90+3) - Неманья Йованович (5), Артур Геворкян (40)

Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» очко йўқотди, «Нефтчи» яна пешқадам бўлиб олди
17:43 / 25.04.2026