22:45 / 22.05.2018
27910

Ўз ҳовлисида кўкнори ва наша етиштираётган шахс қўлга олинди

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

Самарқандда 1800 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, қўлга тушган шахс ўз ихтиёри билан яна бошқа гиёҳвандлик воситаларини ИИБга топширди, деб хабар беради KUN.UZ’га вилоят ИИБ матбуот хизмати.

18 май куни Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида ўтказилаётган «Қорадори–2018» тадбири давомида Пайариқ тумани “Маданият” маҳалласида яшовчи фуқаро К.М.га тегишли яшаш уйи ва қўшимча хўжалигини кўздан кечириш натижасида уйнинг чап томонида жойлашган оғил ичида бўйи 1 метрдан 1,65 метргача бўлган 1800 туп кўкнори ва 20 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу шахс билан қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилганда, фуқаро К.М. яшаш уйининг ичидан ўз ихтиёри билан 3 дона пакет ичига солинган, ўткир ҳидли, “марихуана” ва бошқа турдаги гиёҳвандлик моддасини олиб чиқиб, ИИБ ходимларига топширган.

Тўпланган ҳужжатлар Пайариқ тумани ИИБга топширилиб, туман тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top