Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўртача маош миқдори қанча?
Европа Иттифоқи статистика хизмати, Халқаро Меҳнат ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ҳамда бошқа миллий статистикларнинг 2017 йил якунларига асосланган маълумотларига кўра, турли давлатлардаги ўртача маошлар миқдори бўйича рейтинг тузиб чиқилди.
Ушбу рейтингдан 157 давлат ўрин олган. Биринчи ўринда Швейцария жойлашган. Бу мамлакатда ўртача маош миқдори 3855 АҚШ долларига тенг. Иккинчи ўриндаги Кувайтда бу миқдор 3211 долларни ташкил қилади.
АҚШда ўртача маош миқдори 3120 доллар.
МДҲ мамлакатлари орасида бу борада энг юқори кўрсаткич Россияда - 615 доллар. Кейинги ўринларда Қозоғистон (480), Беларусь (375) ва Туркманистон (320).
Ўзбекистон ушбу рейтингда 118-ўринда жойлашган. Қайд этилишича, Ўзбекистонда ўртача маош миқдори 235 долларга тенг.
Тожикистонда бу кўрсаткич 110 долларни ташкил қилади.
Энг паст кўрсаткич Зимбабведа - бу ерда ойига ўртача 21 долларга ишлашади.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026