23:23 / 23.05.2018
10048

Америкалик аёлдан машина хариди вақтида робот эмаслигини исботлаш сўралди

Американинг Флорида штатида яшовчи Марси Робин ўз шаҳридаги дилерлик марказида Fiat 500X автомобилини харид қилаётиб, келишувнинг сўнгги босқичида қоғозлар орасида унинг робот эмаслигини исботлаш сўралган сўровга кўзи тушди.

Фото: Jalopnik

Бу онлайн-харид эмас эди: Робин харидор рўпарасида кабинада ўтирган эди. Унинг қўлларида инсон ёки йўқлигини исботлаш сўралган қоғоз турарди. Гап шундаки, бундай сўровлар одатда турли сайтларда ботлардан ҳимояланиш мақсадида жойлаштирилади. Реал ҳаётда эса Робин керакли жойга белги қўйишига тўғри келди.

"Бугун машина харид қилдим ва мендан қўлимда ручка билан қоғозда робот эмаслигимни исботлашни сўрашди", - дейди у.

Америкалик аёл Jalopnic нашрига автомобиль хариди вақтида бундай тестларни кутмаганини айтди. Суҳбатдан сўнг журналист Флорида марказига қўнғироқ қилиб, бу хато эмас, стандарт жараён эканини аниқлади.

Top