Ҳар чоракда шахсий фойдаланиш учун бож олинмайдиган харидларни 30 кг билан чекламасликка қарор қилинди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида президентнинг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари жисмоний шахслар манзилига келаётган товарларни назорат ва ҳисобга олишни назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси янги версияси эълон қилинди.
Аввалгисидан асосий фарқ – бож тўловлари солинмайдиган, шахсий фойдаланиш учун товарлар олиб киришга чекланган норманинг ўзгариши.
Қонун лойиҳасининг биринчи версиясида бир киши шахсий фойдаланиш учун ҳар кварталда қиймати 1000 АҚШ доллари ва оғирлиги 30 килограммгача бўлган товарларни бож тўламасдан олиши мумкин экани ҳақида айтилганди. Бу таклиф фойдаланувчилар томонидан қатор салбий фикрларни келтириб чиқарди.
Идора янги версияда бу нормани ойига 300 доллар ва 20 кг миқдорда ўрнатишни таклиф этмоқда.
Оғирлиги ёки қийматдан ошиб кетганда тўлов ставкаси миқдори, каби бошқа бандлар ўзгаришсиз қолган – нархдан 30% ва 5 доллар.
Лойиҳанинг янги версиясини 6 июнга қадар муҳокама қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳукумат чет эл интернет-дўконларидан олиб келинадиган товарларни тартибга солмоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:08 / 01.10.2024
Божхона постида Ўзбекистонга олиб кирилаётган пневматик қуроллар ва 2,7 минг дона ўқлар тўхтатиб қолинди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
13:37 / 06.09.2024
“Рақобат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди
20:33 / 29.08.2024