Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цукерберг Facebook маълумотларни ҳимоялаш қоидаларига амал қилишига ваъда берди
Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ раҳбари Марк Цукерберг унинг Facebook компанияси Европа иттифоқининг 25 майдан кучга кирувчи шахсий маълумотларни ҳимоялаш (General Data Privacy Regulations) тартиб-қоидаларига амал қилишни таъминлашини айтди.
Европа иттифоқининг маълумотларни ҳимоялаш ҳақидаги регламенти компанияларни истеъмолчига қаратилган шахсий маълумотларни ҳимоялаш созланмаларини ўрнатишга мажбурлайди. Жумладан, фойдаланувчилар шахсий маълумотларни тўлиқ ўчириш ҳуқуқига эга бўладилар, 16 ёшдан кичикларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланишда уларнинг ота-оналари ёки васийлари рухсати керак бўлади. Агар регламент талаблари бузилса, компания қоидабузарликнинг оғир-енгиллигига қараб 20 млн еврогача ёки йиллик оборотининг 4 фоизигача жаримага тортилиши мумкин.
Шунингдек, Facebook фойдаланувчилар шахсий маълумотларини назорат қилиш учун бир қатор янги воситалар, жумладан муайян аккаунтга боғланган маълумотлар тарихини тозалаш имкониятини таклиф қилади.
Цукерберг унинг компанияси Facebook’даги кўплаб ёлғон янгиликлар ва маълумотларга жавобгар бўлган ёлғончи аккаунтларни ўчириб ташлаш учун сунъий онг технологиясидан фойдаланишини айтди.
“2017 йил Франция президенти сайловлари арафасида тизимларимиз 30 мингдан кўпроқ сохта саҳифаларни аниқлаб, йўқ қилган”, деб қўшимча қилган Цукерберг.
Мавзуга оид
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025