Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram'да ножоиз сўзларни тақиқлаш имкони пайдо бўлди
Фото: instagram
Instagram'нинг янгиланган 46.0 версиясида фойдаланувчиларга хуш келмайдиган ёки уларни ҳақорат қилувчи шарҳларни фильтрловчи янги имконият пайдо бўлди. RG Digital шу ҳақида хабар берди.
"Бизнинг раҳбариятимиз Instagram'да ножоиз сўзларни қўллашни тақиқлайди ва биз бу муаммони бартараф этиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни ишга соламиз", - дейишди ишлаб чиқарувчилар.
Instagram вакиллари янги функция ижтимоий тармоқдан фойдаланишни янада ёқимли қилиши ва вазиятни яхшилаш имконини беришини ваъда қилишмоқда.
Манбага кўра, mute тугмаси маълум бир фойдаланувчилар саҳифасига обунани бекор қилмай туриб, уларнинг постлари ва тарихларини яшириш имконини беради.
Янги функцияни фаоллаштириш учун фойдаланувчи сурати ёки унинг профили тепасидаги (ўнг томонда) "..." белгисини босиш керак. Режимни ўчириш ҳам худди шундай профиль орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари, қўллаш мумкин бўлмаган сўзлар рўйхатини тузиш ёки стандарт рўйхатдан фойдаланиш мумкин.
"Рад этилган" аккаунт бундан хабар топмайди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
12:55 / 12.01.2026
Антивирус компанияси миллионлаб Instagram фойдаланувчиларининг маълумотлари сизиб чиқишини қайд этди. Instagram рад қилди
18:56 / 02.01.2026
Instagram раҳбари: интернетдаги сурат ва видеоларга энди сўзсиз ишониб бўлмайди
11:21 / 25.10.2025