Жаҳон | 01:15 / 23.05.2018
5377
1 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев спорт тадбири иштирокчиларига мурожаат қилди  

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Challenge Бошқа сен!” республика спорт ташаббусини қўллаб-қувватлаб, бу тадбир иштирокчиларига видеомурожаат билан юзланди. 

Бу ташаббусдан мақсад қозоғистонликлар орасида жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарзини оммавийлаштиришдан иборат. Тадбир давомида Қозоғистоннинг спорт, маданият ва оммавий ахборот воситаларининг таниқли вакиллари билан очиқ машғулотлар ўтказиш режалаштирилган. Улар шахсий ўрнаклари билан қозоғистонликларни жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланишга асослашлари керак.

 

    

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид