Ўзбекистон | 19:43 / 23.05.2018
5732
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти фуқаролари диққатига: бузилган ҳуқуқларингизни тиклашда туман адлия бўлимларига мурожаат қилинг

Тошкент вилоятининг 15та туман ва 7та шаҳрида маҳаллий адлия бўлимлари ташкил этилиб, уларнинг бошлиқлари тайинланди. Шу билан бирга, бўлимларга ходимларни тайинлаш масаласи ҳам якунига етказилмоқда.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Ҳудудий адлия бўлимларини ташкил қилиниши билан бевосита жойлардаги ҳуқуқий муаммолар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг ҳуқуқий эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳолда таъминланиш даражасини чуқур ўрганиш, жамиятдаги аниқ ҳуқуқий ҳолатдан келиб чиқиб, манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш имкониятини беради.

Шунингдек, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини ижрочиларга етказиш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқни қўллашда бир хил амалиётни жорий қилиш ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларини қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши кабилар таъминланади. 

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, туман адлия бўлимлари 2018 йил 13 апрель куни давлат раҳбари томонидан имзоланган “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ташкил этилиб, адлия идораларининг 100 йиллик тарихида илк бора рўй бермоқда. 

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Шу муносабат билан Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятнинг туман ва шаҳарларида ана шундай бўлимлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича барча ташкилий чора-тадбирлар кўрилди. Улар учун алоҳида бино ажратилиб, талаб даражасида жиҳозланди. Замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Шунга биноан, Тошкент вилояти фуқаролари бузилган ҳуқуқларингизни тиклаш бўйича ҳудудий адлия бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. 

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид