Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди - Бош прокуратура
Фарғона вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти Бағдод тумани марказий поликлиникаси “Наркология” бўлими ҳамшираси Р. ва Андижон давлат университети табиий фанлар факультети ўқитувчиси С. фуқаро З.ни мазкур университетнинг жисмоний тарбия факультети кундузги таълим бўлимига Тошкент шаҳридаги танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
20:43 / 05.07.2026
Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
08:45 / 24.06.2026