Жамият | 17:22 / 25.05.2018
11270
5 дақиқада ўқилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритилади

Фото: Fotolia

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартишлар киритилиши мумкин:

239-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади - Нодавлат нотижорат ташкилотлари (диний ташкилотлар бундан мустасно), шунингдек уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг давлат рўйхатидан ўтмасдан (ҳисобга олинмасдан) фаолиятни амалга ошириши;

иккинчи қисмининг санкциясидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади - Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда улар ходимларининг бирор-бир сиёсий фаолиятда ҳамда ваколатхонанинг ёки филиалнинг уставдаги мақсад ва вазифаларига жавоб бермайдиган бошқа фаолиятда қатнашиши, уларнинг сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий ҳаракатлар ҳамда тадбирларни молиялаштириши, шунингдек бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқиши ва шундай ташкилотларни тузишни қўллаб-қувватлаши;

учинчи қисмининг санкциясидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар “уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади - Нодавлат нотижорат ташкилотларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган рамзий белгиларни ишлатиши;

тўртинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари (сиёсий партиялар бундан мустасно), уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан тадбирлар ўтказилиши ҳақида адлия органларини олдиндан хабардор қилиш тартибига риоя қилмаслик, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ўтказаётган тадбирларга рўйхатдан ўтказувчи орган вакилининг эркин киришини рад этиш —“. Аввалгиси - “Нодавлат нотижорат ташкилотлари (сиёсий партиялар бундан мустасно), уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз тадбирлар ўтказиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ўтказаётган тадбирларга рўйхатдан ўтказувчи орган вакилининг эркин киришини рад этиш —”

тўртинчи қисмининг санкциясидаги “ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

бешинчи қисмининг санкциясидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади - Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатлар фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз пул маблағлари ва мол-мулк олиши;

олтинчи қисмининг санкциясидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар “беш бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади - Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги;

239-1-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги “ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар “беш бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади - Жамоат фондининг ҳар йилги маъмурий харажатларининг жами суммасини, шунингдек фонднинг васийлик кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўлаш ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилишни қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошириб юбориши;

иккинчи қисмининг санкциясидаги “ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар “уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади - Жамоат фондининг мол-мулкдан фойдаланганлик тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни эълон қилмаслиги.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид