Жаҳон | 19:06 / 25.05.2018
10536
1 дақиқада ўқилади

Нидерландия Россиядан товон пули талаб қилди

Фото: Reuters /Yves Herman

Нидерландия ТИВ раҳбари Стеф Блокнинг маълум қилишича, Россия қуролли кучлари ва МН17 лайнерини уриб туширган «Бук» зенит-ракета мажмуаси ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Блокнинг сўзларига кўра, у Россиядан бўлган ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот ўтказган ҳамда уни суриштирув хулосаларидан хабардор қилган. Бироқ, Лавров Россия томони ҳалокатга алоқадор эканини рад қилишда давом этяпти.

Таъкидланишича, Блок Россия томони ҳозиргача суриштирувни ўтказаётган халқаро гуруҳ билан ҳамкорлик қила олмаганини хабар берган. Нидерландия вазири Россияни бундай муносабатни ўзгартиришга чақирди.

«Биз Россиядан товон пули тўлаб берилишини сўраймиз», - дея маълум қилди Блок.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада Малайзия лайнерини уриб туширган «Бук» Россияга тегишли бўлгани аниқланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид