Ўзбекистон | 13:58 / 25.05.2018
6840
4 дақиқада ўқилади

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2018 йил 1-чораги ижроси мухокама этилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан жорий йилнинг 5-6 апрель саналарида Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2018 йилнинг 1-чораги ижроси ўрганилган эди.

Жорий йилнинг 23 май санасида Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, бюджет иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзолари Тўхтабоев Абдурашид Турсунович ҳамда Абдубоқиев Сиддиқжонлар иштирокида мазкур ўрганишлар якунлари мухокама этилди.

Мухокама жараёнида Андижон вилояти молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Хайдаровнинг Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2018 йилнинг 1-чораги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан ўтказилган ўрганишларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича ахбороти тингланди.

Ўтказилган йиғилиш якуни билан молия, солиқ идоралари томонидан 2018 йил бюджетининг сифатли ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган устивор вазифалар белгилаб олинди. Жумладан;

1. Иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш ва солиқ тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ҳисобига солиқ солиш базасини кенгайтириш ва мавжуд боқиманда қарздорликларини ундиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига жорий йилда 221.1 млрд.сўм қўшимча маблағлар ундириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Бунда 2018 йил биринчи чорагида даромадлар режаси
58,8 млрд.сўмга (121,5 фоиз) ортиғи билан бажарилганлигини инобатга олган ҳолда иккинчи чоракда бу кўрсаткични
70,0 млрд.сўмга етказиш.

2.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларни аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-Қ сонли қарори ижроси борасида олиб борилаётган ишларни давом эттириш;

(Маълумот учун; 2018 йил 1-чорагида қўшимча излаб топилган қўшимча даромад манбаи миқдори 25 млрд.сўмни ташкил этган)

3. 2018 йил 1 чорак якуни билан бюджет олдида турган боқиманда қарздорликлар миқдорини камайтириш борасида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

4. Бюджет харажатларини халқимиз учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш мақсадида, депутатлик ва жамоат назоратини кенг жалб қилган ҳолда, маҳаллий бюджет харажатларни тасарруф этишда адолатлилик, очиқлик ва шаффофлик принципларига риоя қилишни таъминлаш;

5. Маҳаллий бюджетда иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловларни (нафақалар, иш хақларидан ажратмалар) ўз вақтида молиялаштириш ва нақд пул билан таъминлаш;

6. Бюджет муассасаларига озиқ-овқат, дори-дармон, юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар сотиб олиш каби ижтимоий ахамиятга эга бўлган харажатлар учун ажратилган маблағларни ўз вақтида маблағ билан таъминлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни назоратини кучайтириш чора-тадбирларни белгилаш;

7. Сектор рахбарлари билан биргаликда худудларда жойлашган ижтимоий-иқтисодий соха муассасаларга ташриф ишларини давом эттириш, уларда мавжуд муаммолардан доимий равишда хабардор бўлган ҳолда бартараф этиш масаласида қарорлар қабул қилиш;

8. Бюджет ижроси жараёнида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотларни оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда доимий равишда бериб бориш;

9. Ўзбекистон  Республикаси Президентининг Андижон вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқларига мувофиқ солиқ солиш базасини кенгайтириш, боқиманда қарздорликларни ундириш ва қўшимча даромадлар манбаларини излаб топиш орқали 2018 йил якуни билан даромадлар режа кўрсаткичини
300 млрд.сўмга ортиғи билан бажариш борасида тегишли ҳисоб китобларни амалга ошириш ва ижросини таъминлаш каби вазифалар белгилаб олинди.

Мавзуга оид